Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"GM Uzbekistan"дан янгилик
3.05.2017 19:26,  
2

Автомобиль сотиб олмоқчи бўлган харидорга уни етказиб бериш муддати харидор ва дилер ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан белгиланади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида шу масалага оид саволга берилган жавобда маълум қилинган.

Компания харидорларни шартномани имзолашдан аввал ундаги шартларни диққат билан ўрганиб чиқишга чақирди. Шартномада тўлов усули, автомобилни етказиб бериш муддати, томонларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари кўрсатилади.

Шартномада кўрсатилган муддатлар тасдиқланган ишлаб чиқариш режасига ва чет элдан келтириладиган бутловчи қисмлар етказилиш муддатларига асосланади. Шунингдек, кўп ҳолатларда автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган муддатлардан аввалроқ амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим.

Тузилган шартномага асосан автомобилларни етказиб бериш муддати бузилган ҳолатларда, харидор GM Uzbekistan АЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига (Call center) 141-77-77 телефон рақамига ёки компаниянинг 147-14-14 ишонч телефонига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан