Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Эрдўғон Сочида муҳим масалаларни муҳокама қилишди (фоторепортаж)
4.05.2017 00:59,  
2695

Сочида Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва у уч соатдан ортиқ вақт давом этди.

Шундан сўнг икки мамлакат етакчилари матбуот анжуманида журналистлар олдида баёнот беришди. РИА "Новости"га кўра, музокараларнинг асосий мавзулари - икки томонлама муносабатлар, терроризм билан кураш ва Яқин Шарқдаги вазият.

Путиннинг сўзларига қараганда, Эрдўғон Сурия инқирозини фақат сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини алоҳида қайд қилиб ўтган.

«Аммо сиёсий жараён ривожланиши учун ўт очилишининг тўхташини таъминлаш лозим», — қўшимча қилди Россия раҳбари.

Шунингдек Владимир Путин Туркиядаги сайёҳлар хавфсизлиги масаласига ҳам тўхталиб ўтди ва "май байрамларида хорижга дам олишга йўл олган россиялик сайёҳларнинг учдан бири айнан Туркияни танлагани"ни эслатиб ўтди.

"Шу боис Россия фуқароларини ишончли хавфсизлик билан таъминлаш принципиал муҳим аҳамиятга эга. Россиянинг тегишли идоралари бу масалада турк махсус хизматларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. Махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда", - дея таъкидлади президент.

"Террор чегара билмайди. Москва, Истанбул, Брюссель, Кобул ёки Париждаги терактлар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ... Террорчи ташкилотлар, номи ва мафкурасидан қатъи назар, инсониятнинг умумий душмани ҳисобланади", - деди турк раҳбари.

"Биз жаноб президент (Эрдўғон) билан Сурия муаммоси фақатгина сиёсий-дипломатик воситалар билан таъминланиши мумкинлиги борасидаги нуқтаи назарга таянамиз. Эслатиб ўтаман, асосан Россия, Туркия ва Эроннинг фаол ҳаракати туфайли нафақат Сурия ҳукумат ҳарбийлари ва қуролли мухолифат ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларни тўхтатишга, балки уларни Остонада музокаралар столи атрофига йиғишга эришилди", - деди Путин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан