Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Цукерберг АҚШ президенти бўлмоқчи?
4.05.2017 09:35,  
2

Фейсбук асосчиси Марк Цукербергнинг АҚШ бўйлаб бошлаган саёҳати ва бу ҳақида ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қолдирган баёнотлари унинг президент бўлиш орзусидан дарак бермоқда, деб ёзади британиялик журналист Елена Кресси Guardian нашрида чоп этилган мақоласида.

Цукербергнинг Фейсбукдаги саҳифаси таҳлилчилар назарида уни бизнесмендан кўра кўпроқ сайловчиларнинг овозини қўлга киритишга интилаётган сиёсатчи сифатида таассурот қолдирмоқда. Йил бошида Фейсбук раҳбари 2017 йилда ўз олдига шахсий вазифа қўйганини эълон қилган эди.

Унинг мақсади Американинг ҳар бир штатида оддий одамлар билан учрашиш эди. Кузатувчилар февраль ойида Цукербергнинг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган 5 700 сўздан иборат баёнотдан ҳам сиёсий маънолар ахтаришга уринишмоқда. Шунингдек, ёш миллиардер эндиликда ўзини атеист ҳисобламаслигини эълон қилиши ҳам президентлик пойгаси сари ташланган қадам сифатида талқин қилинмоқда.

Цукерберг энг аввал Мичиган штатидаги Форд заводига борган. Ўтган ҳафтада эса, кутилмаганда, уни Оҳайо штатидаги демократлар оиласи меҳмон қилган. Қизиғи, демократлар сайловда Доналд Трампга овоз беришган экан. Ҳафта охирида Индиана штати томон бораётган Фейсбук раҳбарини Элкҳарт шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги бўлимида тўхтатиб қолишди. Цукерберг Жанубий Бенд шаҳри мэри Питер Буттигиег билан отда сайр қилиши ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Сўнгра Висконсин бўйлаб саёҳат қилар экан, деҳқоннинг дала дастурхонида тушлик қилаётгани ва фермада бузоқни овқатлантираётгани сурати пайдо бўлди. Цукерберг ўзи борган барча жойлардан фото ва видеолавҳаларни Фейсбукда улашиб туришни канда қилмайди.

Барак Обама даврида Фейсбук раҳбарининг президент бўлишдек амбициялари кулгили туюлиши мумкин эди. Аммо ҳозир унда ядровий кодлар бор. Бу эса барчаси режа бўйича кетаётгандек таассурот уйғотади.

Маркнинг ўзи барча миш-мишларни рад этади. Январь ойида BuzzFeed нашрига берган интервьюсида президент бўлиш амбициялари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга қатъийлик билан «Йўқ» деб жавоб берган. Унинг диққат-эътибори доим Фейсбукни такомиллаштиришга қаратилган. Аммо айримлар: «Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди», дейишмоқда.

Америкалик журналист Ник Билтон АҚШ президенти бўлишни Цукерберг учун кўтарилиш эмас, аксинча, пастроқ даражага тушиш сифатида баҳолайди. Чунки бугун у ихтиро қилган тармоқдан 1,8 миллиард одам фойдаланмоқда. Билтон vanity Fair журналида шундай ёзади: «Фейсбук раҳбари сифатида у аллақачон дунёнинг чинакам бошқарувчисига айланиб бўлган».

Айримлар Цукербергнинг саёҳатларини президентлик учун эмас, балки, Фейсбукнинг келажаги учун қилинаётган сиёсий тадбир сифатида баҳолашган. Яқинда Фейсбук тармоғи бир қатор танқидларга учради. Ёлғон хабарлардан тортиб, шубҳали мавзуларни назорат қилиш усулигача танқидга дучор бўлди. 

Forbes журналида эълон қилинган мақоласида Катлин Чайковский буларнинг барчаси омманинг ишончини қайтариш мақсадида амалга оширилаётганини тахмин қилади. «Фойдаланувчилар талабини қондириш ва уларнинг эътиборисиз Фейсбук мавжуд бўла олмайди», – деб ёзади муаллиф.

Ҳозирданоқ АҚШда 2020 ва 2024 йилги сайловларда кимлар курашиши ҳақида турли тахминлар илгари сурилмоқда. Ким билади дейсиз? Эҳтимол, келаси сафар Цукерберг ва реп хонандаси Канье Уэст ўртасидаги курашга гувоҳ бўлармиз?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан