Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги кўмир конида юз берган портлаш туфайли кончилар 1 200 метр чуқурликда қолиб кетишди
4.05.2017 09:59,  
2

Чоршанба куни тунда Эрон Ислом Республикасининг Гулистон вилоятидаги Зимистон-Юрт кўмир конида кучлим портлаш юз берган. Guardian​ хабарига кўра, портлаш оқибатида конда бўлган ўнлаб кончилар ер остида қолиб кетишган.

Эроннинг меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Али Робиий ерости шахтасида қолиб кетган 33 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Вазир бу ҳақида портлаш содир бўлган ҳудудга ташрифидан сўнг маълум қилган

Турли манбаларда қурбонлар сони турлича кўрсатилмоқда. Айрим манбалар ҳалок бўлганлар сонини 35 нафар деб кўрсатишган. Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш ишчиларнинг хатоси туфайли содир бўлган. Сиқилган метан гази портлаши оқибатида 1 200 метр чуқурликдаги шахтада бўлганларнинг ташқи дунёга чиқиш йўллари ёпилиб қолган.

Расмийларнинг айтишича, ҳодиса жойида газ портлаш хавфи ҳамон мавжудлиги туфайли қутқарувчиларни ер остига чуқурроқ кириб боришдан тўсиб қўйган. Кейинроқ эълон қилинган расмий маълумотда 26 кишининг ҳалок бўлгани ва 40 киши жароҳатлангани айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан