Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари индонезиялик умрачиларга Ўзбекистонни ҳам зиёрат қилишни таклиф қилди
4.05.2017 18:56,  
8

Шу кунларда Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарда бўлган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов Индонезияда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.

2 май куни Анвар Шаропов Индонезия туризм вазири Ариеф Яҳё билан учрашди. Шаропов бундан аввал Малайзияга сафар қилган эди. Сешанба куни Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Ўзбекистон Индонезия энг яқин иттифоқчиларидан бири сифатида кўришини маълум қилган. Шаропов Ўзбекистонга дўст мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш бўйича президент Шавкат Мирзиёевдан топшириқ олганини ҳам айтиб ўтган.

Ўзбекистон Индонезия фуқаролари учун визасиз тартиб ўрнатиш ҳамда Тошкент ва Бали шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Индонезиянинг сайёҳлик агентликларига Саудияга амалга ошириладиган умра зиёрати бўйича ўзига хос таклиф берган. Анвар Шаропов таклиф қилган лойиҳага кўра, индонезияликлар битта туристик пакет билан умра зиёрати билан бирга Ўзбекистонга ҳам зиёрат сафарлари уюштиришлари мумкин бўлади.

Учрашувда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун иккала мамлакат сайёҳлик агентликлари ўртасида учрашувлар ташкил қилишга келишилган. Индонезия матбуоти мазкур учрашувни ёритар экан, Ўзбекистон бой исломий тарихга эгалигини алоҳида эътироф этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан