Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ўзбекистондан газ сотиб олишни тўхтатди
4.05.2017 19:00,  
10

Ўзбекистон газини Хитойга экспорт қилиш 2017 йилнинг дастлабки уч ойида тўлиқ тўхтатилди. Бу Хитой Ўзбекистондан газ импорт қилишни бошлаган 2012 йилдан бери газ етказиб бериш илк маротаба тўхтатилмоқда.

Ўзбекистондан Хитойга табиий газ етказиб бериш ҳажми таъминот тўхтатилишидан олдин охирги 4 ой давомида мунтазам камайиб борган. Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистондан Хитойга сотилган газ миқдори охирги бир йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этган.

Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилишни 2012 йилда бошлаган эди. 5 йил давомида Хитойга газ етказиб бериш мунтазам амалга оширилган. Ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистон орқали ўтадиган Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи қурилиши бошланган ва йил охиригача битказиш режалаштирилган эди. Аммо қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Газ қувури қурилиши шу йилнинг иккинчи ярмида ишга тушиши айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан