Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евроиттифоқ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди
4.05.2017 20:31,  
4

2 май куни Ўзбекистондаги Евроиттифоқ делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди. 4 май куни у Европа Иттифоқи элчиси сифатида биринчи матбуот анжуманини ўтказди, деб хабар беради «Новости Узбекистана».

Унинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатни ташқи дунё учун очиқроқ қилиш йўлида ишонч билан қадам ташламоқда. Бундай ёндашув Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ҳамкорлигини янада фаоллаштириши мумкинлиги таъкидланди.

Элчи сиёсий ҳамкорликнинг муҳимлигини қайд этиб ўтиб, Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот шиддат билан кенгайиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади. Бунинг тасдиғи сифатида Евроиттифоқ расмий шахсларининг Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари билан мунтазам алоқалари келтирилди.

Анжуман давомида элчи Ўзбекистондаги валюта сиёсатига ўз муносабатини билдириб ўтди: 

"Ўзбекистондаги мавжуд валюта сиёсати кўп ҳолларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Айни дамда, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳал этилаётган муҳим  масалалардан биридир.

2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг  ҳаракатлар стратегиясида валюта тизимини тартибга солиш учун бозор воситаларини жорий этилиши қайд этилган ва бу хорижлик сармоядорлар учун кучли ишора бўлиши мумкин", - дейди ЕИ делегацияси раҳбари. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан