Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депрессия ва руҳий тушкунликга қарши парҳез ишлаб чиқилди
5.05.2017 01:41,  
224

Экспертлар депрессия ва руҳий тушкунлик ҳолатлари билан курашишга ёрдам берувчи янги парҳезни ишлаб чиқишди. 

Депрессияга қарши ўйлаб топилган парҳез кайфиятни кўтаради, ҳиссий беқарорликни мувозанатга келтиради. Маълумки, инсон организмида яхши кайфият учун муайян бир гормон - серотонин масъул ҳисобланади. Олимлар айнан шу гормонга урғу беришди, деб ёзади "Ортодокс".

Мазкур парҳезда маҳсулотлар организмда серотонин гормонини оширишини инобатга олиб махсус танлаб олинган. Бу маҳсулотларда шунингдек триптофан каби антидепрессив моддалар мавжуд. 

Депрессия паҳези қуйидаги маҳсулотлар тўпламидан иборат: балиқ, сабзавотлар, мевалар, денгиз маҳсулотлари, ширинликлар, банан, саримсоқ, тухум ва албатта шоколад. Маълумки, шоколад мия фаолиятини яхшилайди ва кайфиятни кўтаради. Парҳез қоидалари қуйидаги пунктлардан ташкил топган: 

Кунига 4 ёки 5 марта овқатланиш керак. Оқ нон ва қаттиқ пишлоқдан воз кечиш лозим. Таомномадан ёғли овқатларни олиб ташлаш зарур. 

Дастурхон атрофига бир вақтда ўтиришга одатланинг. Бугун эрталаб соат 7 да нонушта қилган бўлсангиз, қолган кунларда ҳам худди шу вақтда нонушта қилганингиз яхши. Бу овқат ҳазм қилишни барқарорлаштиради. Ошқозон тизимини яхшилаш учун йогурт ва бўтқалар тавсия қилинади.

Спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш лозим, чунки бундай ичимликлар бутун парҳез таъсирини йўққа чиқаради. Шунингдек қаҳва ҳам парҳез таъсирини камайтириши мумкин.

Юқорида қайд этилган маҳсулотлар орасида организмингизга тўғри келмайдигани бўлса, уни таомномангиздан олиб ташланг. 

Бир кунлик тахминий таомнома:

Парҳезни ширгуруч билан бошланг, унга таъм бериш мақсадида бирор мева қўшишингиз мумкин. Тушликкача бўлган вақтда бирор салат тамадди қилинг - унинг таркибида сабзи ва ерёнғоқ бўлса, янада яхши. Тушлик учун гречкали бўтқа ва бузоқ гўшти тўғри келади. Куннинг ярмида қандайдир мева истеъмол қилинг, масалан, олма. Кечки овқатга ловия ҳамда қўзиқорин қўшилган салат мақсадга мувофиқдир. 

Олтинчи кундан бошлаб таомномангизни тўйимли маҳсулотлар билан бироз бойитишингиз мумкин. 

Экспертларнинг таъкидлашича, деярли икки кундан сўнг кайфиятингиз сезиларли даражада кўтарилади, ҳаётингизда ранг-баранглик пайдо бўлади, уйқу жараёни нормаллашади, асаб фаолиятингиз яхшиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан