Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп диний эркинликлар ҳақидаги фармонни имзолади
5.05.2017 01:44,  
4

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни диний эркинликлар тўғрисидаги ижро этувчи фармонни имзолади, деб хабар қилди РИА Новости.

Ҳужжат, хусусан, диний ташкилотларга сиёсий номзодларни қўллаб-қувватлаш ва сиёсат билан боғлиқ у ёки бу турдаги фаолият билан шуғулланишга рухсат беришни назарда тутади. Трампнинг рақиблари ҳужжатни мунозарали дея баҳолашган.

Аммо, бу орада Оқ Уйдаги тадбирда чиқиш қилган Трамп "ушбу фармон АҚШдаги диний эркинлик ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишини" қайд этган. Трамп "ушбу фармон сиёсий чиқишлари учун диний ташкилотларнинг солиқ муассасаси томонидан таъқиб қилинишига йўл қўймайди", деб айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан