Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Миллий университетида талабалар ўртасида суратлар танлови бўлиб ўтди
5.05.2017 10:26,  
56

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳаваскор талабалар ўртасида «Олам ва одам ранглар инъикосида» мавзусида суратлар танлови бўлиб ўтди. Танловда университетнинг барча факультетларидан 22 нафар сурат чизиш иқтидорига эга талаба-ёшлар иштирок этди.

— Расмлар танловини ўтказишдан мақсад, — дейди тадбирнинг асосий ташкилотчиларидан бири «Этика ва эстетика» кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент Баҳодир Ҳусанов, — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълимни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, талаба-ёшларда бузғунчи мафкураларга нисбатан танқидий тафаккурни шакллантириш бўйича маърифий ишларни тизимли ташкил этишдир.

Университетнинг очиқ майдонида ўтказилган танловда ижодга ҳавасманд талабалар ўз қобилиятларини танлов шартига асосан, қаламда ва акварел бўёғида бажариб,  икки соат давомида намоён этдилар. Маълумки, ЎзМУда санъатга ихтисослашган мутахассислар тайёрланмайди. Аммо танлов иштирокчилари яратган суратлар нафақат университетнинг педагог-устозлари ва талабаларини, балки танлов баҳолаш комиссияси аъзолари – Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳим Ризамуҳамедов ҳамда санъатшунослар – Лазизжон Бахранов ҳамда Зуҳра Собироваларни ҳам ҳайратга солди.

— Расм чизишга ҳаваси юқори бўлган ушбу талабаларнинг суратлари қаламтасвир ва рангтасвир йўналишларида ўтказиладиган ҳар қандай танловларда юқори ўринларни қўлга киритиши мумкин, — дейди танловнинг баҳолаш ҳайъати раиси, таниқли рассом Раҳим Ризамуҳамедов. — Энг муҳими, талабалар танловнинг «Олам ва одам ранглар инъикосида» мавзусига мос асарлар яратишди. Суратлар ўзининг эстетик хусусиятларга эгалиги, мавзуларнинг номланиши ва оригиналлиги, композициясининг пухта қурилганлиги ҳамда рангларнинг уйғунлиги ва мутаносиблиги билан профессионал талабларга жавоб беради. 

Таъкидлаш керакки, бу каби тадбирлар ижодкор ёшларни танлаш, талабаларнинг бўш вақтларини  самарали ташкил этиш, бадиий-эстетик қобилиятларини янада юксалтириб, ижодий имкониятларини юзага чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Танловда 1 нафар Биринчи, 2 нафар Иккинчи, 3 нафар Учинчи ўрин соҳиблари, шунингдек, 4 нафар рағбатлантирувчи ўринлар эгалари аниқланади. Натижалар 12 май куни Ёшлар ижод саройида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташкил топганлигининг 99 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади.   

Лазизжон БАХРАНОВ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан