Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Йил бошидан буён 696 киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди
5.05.2017 10:54,  
11

Сел, сув тошқини ва кўчки хавфи остида яшаётган 151 хўжаликдан 696 киши хавфсиз жойларга кўчирилди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, Сурхондарёда 515, Самарқандда 71, Тошкентда 61, Наманган вилоятида 11 киши вақтинча яшаш учун кўчирилди.

Қашқадарё вилоятида 21 киши доимий яшаш учун хавфсиз ҳудудга кўчирилди. 1 та хўжалик 5 нафар фуқаро уй-жойига хавф солган кўчки массаси махсус техника ёрдамида олиб ташланиб, хавф бартараф этилди.

Самарқанд вилоятида 12 фуқарони муҳофаза қилиш мақсадида, қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилиб, уларга бўлган хавф бартараф этилди.

Йил бошидан буён Андижон, Фарғона, Жиззах ва Наманган вилоятларида жами бўлиб 167,6 минг метр куб тош-шағал ишлари, 13,5 минг метр куб харсанг тош ишлари амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан