Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўзбекистонлик альфонс-прокурор қўлга тушди (видео)
5.05.2017 15:08,  
13

Москва полицияси шаҳарга Ўзбекистондан келган 35 ёшли фирибгар — Ринат Губайдулинни қўлга олди, деб хабар берди "360" телеканали. Таъкидланишича, эркак "қурбон" сифатида танлаган аёлларга ўзини прокурор деб таништирган.

Альфонс камида ўн нафар аёлни алдаган. Улардан бири, Москвада яшовчи 21 яшар аёл фирибгарга, гўёки саратон шишини олдириб ташлаш учун қарийб ярим миллион рубль пулини бериб юборган.

Шунингдек, фирибгар ўз қурбонларининг биридан MacBook, iPhone, PSP, 50 минг рубль, янги йил арчаси ва ҳатто тошбақа солинган аквариумни ҳам ўғирлаб кетган.

Маълум бўлишича, фирибгар ўзининг Андрей исмли ўртоғи ёрдамида доимий равишда ижтимоий тармоқлар орқали москвалик қизлар билан танишган, шундан сўнг бор санъатини ишга солиб уларни пулга чув туширган. Фирибгар аёллар билан танишиб, уларнинг ишончига кириб олгач, "бўлажак оиласи учун янги уй қуриш", "ишдаги муаммолар" ва "Исроил давлатида саратон шишини операция ёрдамида олдириб ташлаш" сингари афсоналарни ишга солган ва ана шундай баҳоналар билан улардан катта миқдорда пул ундирган.

Охир-оқибат, фирибгарнинг қурбонлари гуруҳга бирлашиб, биргаликда суриштирув ишларини бошлаганлар. Эркакни ўғирликда гумон қилиб, ҳисбга олишган ва тергов вақтида у уй қамоғида сақланган. Альфонс уйланганлиги фош қилиниб, бунинг устига икки фарзанди борлиги ҳам маълум бўлиб қолган. Баъзи маълумотларга кўра, жиноятларни содир этишда унга рафиқаси ёрдам берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан