Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда амалдорларнинг ноқонуний иншоотлари бузила бошланди
6.05.2017 19:45,  
3

5 май куни Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов селектор йиғилиши ўтказиб, туман ҳокимлари, шунингдек, тегишли секторлар, идоралар раҳбарлари ва маҳалла оқсоқоллари билан жорий ишларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар бермоқда.

Йиғилиш чоғида май ойининг биринчи ҳафтасида 25 аниқ позиция бўйича амалга оширилган ишлар натижалари кўриб чиқилди. Ушбу позициялар орасида таъмирдан чиқарилган объектларнинг умумий миқдори, подъезд олди ўтишларининг таъмири, кўп қаватли уйларда лифтларнинг таъмири ва уларга техник хизмат кўрсатиш, турар-жойларнинг ён томонларидаги таъмир ишлари, ер ости коммуникациялари ва иншоотлари таъмири, болалар майдончаларини ободонлаштириш, ноқонуний иншоотларнинг бузилиши бор эди.

Шаҳар ҳокими деярли барча параметрлар бўйича энг паст кўрсаткич Яшнобод туманида кузатилаётганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш чоғида, шунингдек, шаҳар раҳбари 4 май куни бош вазир А. Н. Арипов билан бирга Юнусобод туманида бўлганини эслатиб ўтди. Ўшанда ҳукумат аъзолари туман ҳудудидаги бир қанча ноқонуний иншоотларни кўздан кечирди. Ноқонуний иншоотлар эгалари айрим идораларнинг мансабдор шахслари ва раҳбарлари бўлиб чиқди.

Ҳоким, ноқонуний иншоотлар эгасининг мансаби ва лавозимидан қатъий назар, улар дарҳол бузиб ташланиши юзасидан кўрсатма берди.

Бундан ташқари, 8 майдан эътиборан ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари селектор йиғилишлари ўтказилиши белгиланди.

Ҳоким туманларнинг тўрт сектор раҳбарларига 25 йўналиш бўйича иш жараёнини таъминлаш юзасидан қатъий кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан