Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда мусодара қилинган алкоголни каламушлар ичиб тугатди
6.05.2017 20:16,  
2

Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Бихар штатида каламушлар минг литр алкоголни ичиб юборишди, маҳаллий полициячиларни маълумотига таяниб BBC нашри хабар бермоқда.

2016 йил апрел ойида Бихар штатининг бош министри Нитиш Кумар амалга ўтирганидан сўнг, штатда спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш таъқиқланган. Ўша вақтдан буён полиция ходимлари 900 минг литр ноқонуний алкоголни мусодара қилишган.

Полициячиларни хабар таъкидлашларича, қўлга олинган алкогол маҳсулотлари каламушлар томонидан йўқ қилинган. Полиция раҳбарияти текширув ишларини бошлаб юборган. Қанча миқдордаги алкогол маҳсулоти йўқолганига аниқлик киритиш лозим.

Ходимлар ҳам истеъмол қилганлиги ҳам аниқланмоқда. Агар ичганлар аниқланса, ишдан бўшатилиб, штат қонунини бузганликда жавобгарликка тортилиб, 10 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин.

2017 йил февральидан ҳукумат алкоголга қарши қонунни янада кучайтирган, унга кўра, судья, амалдор ва бошқа ҳукумат хизматчилари штат ҳудудида, Ҳиндистоннинг бошқа штатларида, ҳатто чет элда ҳам алкогол маҳсулотлари ичиш таъқиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан