Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Остонада Қозоғистон тарихидаги энг катта ҳарбий намойиш ўтказилди
7.05.2017 12:33,  
10

Ҳарбий парад Қозоғистон Қуролли кучларининг шаклланганлигига 25 йил тўлиши ва Ғалаба куни муносабати билан ўтказилди, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 2017 йилги ҳарбий парад мамлакат тарихида энг улкан миқёсдагиси бўлганини айтиб ўтди. Тадбирда беш мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ҳамда 300та ҳарбий техника ва қурол-яроқлар иштирок этди. Учувчилар осмонда маҳоратларини кўрсатиб 25 сонини ясади.

Парадни мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев очиб берди. “Ер куррасининг бирор жойида бизнинг душманимиз йўқ. Биз атрофдаги барча қўшниларимиз бўйлаб дўстлик ва ишонч асосида муносабат ўрнатамиз, биз улар билан тотувмиз. Биз ушбу доно ўгитни ёдда тутамиз: биргина тинчлик сулҳи мингта ғалабадан қимматлироқдир”, деди Нурсултон Назарбоев маросим очилиши нутқида.

Президент, шунингдек, Остонада Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан