Олимлар сайёрани қутқариш учун гўшт ўрнига ҳашарот тановул қилишни маслаҳат бермоқда

07.05.2017 | Илм-фан | 2940

“Бу қандай бемаъни маслаҳат?” дея эътироз билдиришга шошилманг. Гўшт ишлаб чиқаришни камайтириш орқали озон қатлами тешилишидан ва Ер сайёрасини иссиқхона эффектига дуч келишдан қутқариб қолиш мумкин, дейди британиялик олимлар.

Global Food Security нашрининг экспертлари озиқ-овқат учун етиштириладиган қорамоллар миқдори, ҳеч бўлмаса, 50 фоизга қисқартирилса, сайёра келажаги учун ҳалокатли бўлган иссиқхона таъсирини камайтиришнинг иложи борлигини билдирмоқда. Чунки қорамолчилик фермалари иссиқхона газлари чиқарувчи асосий манбалардан ҳисобланади.

Бундан ташқари гўшт етиштиришдан воз кечилса, миллионлаб гектар ерлар дам олади, бу табиатга ижобий таъсир кўрсатади.