Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вашингтондаги “Ўлмас полк” тадбирида 200га яқин одам қатнашди
7.05.2017 14:36,  
2439

Вашингтон марказида Оқ уй қаршисида 200га яқин киши ёмғирли об-ҳавога қарамасдан тўпланди ва тадбир ўтказди. Қатнашчилар сони ўтган йилгидан кўпроқ бўлди.

 “Ўлмас полк” маросими қатнашчилари “Катюша”, “Смуглянка” ва “Синий платочек” қўшиқларини куйлаб бир йўналишда ҳаракатланди. Уларнинг хавфсизлиги полициячилар томонидан кузатиб борилди. Иштирокчилар Европадаги урушга бағишланган ёдгорлик остига гуллар қўйди.

“Ўлмас полк” бу Россия ва қатор давлатлар фашистлар Германияси устидан қозонган ғалабага бағишлаб ўтказадиган жамоатчилик тадбиридир. Унда иштирокчилар фашизмга қарши курашган аждодларининг суратини кўтариб саф ҳолида ўтишади. Бу маросимни 2011 йилда томсклик бир гуруҳ журналистлар ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда мутасадди органлар тавсиясидан сўнг "Ўлмас полк" акцияси ўтказилмаслиги хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан