Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик спортчилар илк марта Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида иштирок этишади
7.05.2017 17:58,  
4

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида Ўзбекистондан 165 нафар спортчи иштирок этади.

Мусобақа олимпиада ўйинлари каби 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.

Илк ўйинлар 2005 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган. Эрон эса 2009 йилда иккинчи мусобақага мезбон бўлди. Индонезиянинг Пеканбару шаҳри 2013 йилги турнирни қабул қилган.

Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

Ўзбекистонликлар ушбу ўйинларда спортнинг 15 турида ўз омадларини синаб кўрадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан