Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистонга саккизинчи олтин медални олиб берди
7.05.2017 18:57,  
8

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг саккизинчи боксчиси олтин медални қўлга киритди.

69 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳрам Ғиёсов ҳар уч раундда ҳам қозоғистонлик рақибини таслим қилишга муваффақ бўлди ва қитъа биринчилигини чемпион сифатида якунлади.

Осиё чемпионатининг 10 та вазн тоифасидаги жангларида 8 та олтин медални қўлга киритиш Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади. Бу эса ҳали ҳаммаси эмас.

19:15 да рингга энг оғир вазндаги спортчи Баҳодир Жалолов кўтарилади. У Ўзбекистон термасига тўққизинчи олтин медални тақдим этиб бериши ҳам мумкин.

10 нафар боксчи орасидан фақатгина Санжар Турсунов чорак финалда енгилганди. Шунга қарамай, у ҳам Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионати чиптасига эга чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан