Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин ва Ўрта Шарқ: Курд сепаратизмининг биз билишимиз керак бўлган айрим жиҳатлари
8.05.2017 17:06,  
74

Сўнгги йилларда Яқин ва Ўрта Шарқда ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашуви билан бир қаторда курд сепаратизми фаоллашиши ҳамда улар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар ортиб бориши кузатилмоқда. Хусусан, Сурияда 2016 йил февралда бешта курд партияси Сурия Курдистонида тинчликни сақлаш мақсадида кучларини бирлаштирди ва “Сурия курд миллий иттифоқи” тузилганлигини эълон қилиб, Сурия таркибида автономия тарзида қолиш ниятида эканликларини маълум қилди.

Маълумки, Сурия Курдистони (Ғарбий Курдистон – Ражова) аҳолиси 2,5 млн.киши, мамлакат аҳолиси 9 % ни ташкил қилади. 2013 йилдан у минтақавий ҳукумат томонидан бошқарилмоқда. Маъмурий маркази Эл-Камишли, президенти – Экрем Хазо. Ўзини ҳимоя қилиш халқ отрядлари YPG ва YPJ (аёллар отряди раҳбари Нессрин Абдали) тахминан 65 минг жангчидан ташкил топган.

Ғарб экспертларининг фикрича, Туркия Курдистонининг ажралиб чиқишга бўлган ҳаракатлари ортиб бормоқда. Хусусан 2011 йил 17 июлда Курд нодавлат ташкилотлари иттифоқи “Демократик жамият конгресси” Туркия таркибида курд автономиясини тузишини эълон қилди. Туркия парламенти тарихида биринчи марта курд депутатлари сони бўйича учинчи ўринда бўлган кучга айланди.

Шунингдек, курд автономияси ҳаракати турк Курдистонида маҳаллий ҳокиятни ўз назоратига олмоқда. Бундан ташқари курд манфаатларини илгари сурувчи Халқ демократик партияси (ХДП) тахминан 13% овоз тўплади ва парламентга кирди. Туркия курдларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида тасдиқлаш учун давлат ва жамият соҳасида қатор жиддий қадамларни ташланди. 

Аммо шунга қарамасдан, Туркияда курд сепаратизмининг ўсиб бориши кузатилмоқда. Хусусан, Парламентда курд миллатига мансуб бўлган 70 та депутатлар ўрин олди. Аммо, ҳозирги пайтда ҳам Туркия курдпараст ХДП аъзоларини таъқиб қилишда давом этмоқда. 2016 йил ноябрдан бошлаб ушбу партиянинг ўнлаб аъзолари террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбланиб қўлга олинди. 

Бундан ташқари, 2017 йил 21 февралда ХДП асосчиларидан бири бўлган С.Демиртош “турк миллатини камситиш” айби билан беш ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ушбу партиянинг бошқа бир таъсисчиси Ф.Юксекдаг депутатлик мақомидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва терроризмни қўллаб-қувватлаш айби қўйилди. 

Шунингдек, 2016 йил августда - 2017 йил апрель оралиғида Туркия томонидан Сурия худудида олиб борилган “Фрот қалқони” операциясининг мақсади ҳам Туркия билан чегара ҳудудларда Курд автономияси юзага келишига йўл қўймаслик эди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Туркия Курдистони (Шимолий Курдистон - Бакур) аҳолиси 15-19 млн. аҳолининг 30-35 % этник курдлар, расмий маълумотларда 18,7% тарзида берилади. Туркия жанубий-шарқий минтақасида аҳоли кўпчилик қисми этник курдлар, вилоят маркази Диярбакир. 1984 йил августда Курдистон ишчи партияси (КИП) Туркия расмий ҳокимиятига уруш эълон қилди ва бу бугунги кунда ҳам давом этмоқда. 

Ироқ курдистони, АҚШ босқинидан ўз мустақиллигига эга бўлишда фойдаланди, амалда расмий Боғдод билан боғлиқ эмас ва у Ироқдан “Ислом давлати” кучлари билан ажратилган. 

Маълумки, Ироқ Курдистони (Жанубий Курдистон – Басур) аҳолиси 5,6 млн. Ироқ Курдистони де-факто мустақил, унинг таркибида 4 провинция мавжуд: Дахук, Эрбил, Халбжа ва Сулеймания. Пешмерга қурол-аслаҳалари танклар: Т55 200 та, Т62 170 та, Т72 30 та, ПТ76 70 та; БМП 30 та; БТР 250 та, танкка қарши воситалар ва бошқалар. Бир нечта махсус кучлар батальони, оғир артилерия, ва бошқа ёрдамчи бўлинмалар жами 120 минг ҳарбий хизматчи бўлиб, унда 47 та катта офицерлар, шундан 27 та аёл полковниклар хизмат қилмоқда.

Ироқ Курдистони де-факто мустақил, Ироқ Курдистонининг Боғдоддан тўла мустақиллигини бугунги кунда 36 та мамлакат қўллаб-қувватлаган. Ироқ Курдистони Ироқдан узунлиги тахминан 1000 км. бўлган хандак билан ажратилган. У сурия-ироқ чегарасидаги Рабиядан Эрон билан чегарадаги Хакакингача қазилган. Ироқ Курдистони ўзининг 111 ўринли демократик парламенти – Минтақавий Ассамблеяга эга. Ҳозирги пайтда Ироқ Курдистонинг президенти 2005 йил сайланган ва 2009 йилда қайта сайланган Масуд Барзани ҳисобланади.

Туркия ва Сурия каби ЭИРда ҳам Курдистон озод ҳаёт партияси (ПСЖК) билан 2011 йилда ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришганлигига қарамасдан, сепаратистик ҳаракатлар фаоллашуви кузатилмоқда. 

Эрон Курдистони (Шарқий Курдистон - Rojhilata) аҳолиси Эронда курдлар 6-7 млн., аҳолисининг 7-9% ни ташкил қилади. Асосан, Илам, Курдистан, ғарбий Озарбайжон ва шимолий Хуросон вилоятларида яшайди. Асосий курд сепаратистик гуруҳи: Эрон Курдистони демократик партияси (PDKI) 1996 йил Теҳрон билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган ва Ироқ Курдистонидаги базасига чекинган. 

Хусусан, Эрон хавфсизлик кучлари билан курд сепаратистлари ўртасида мамлакат ғарбий чегараларида ўзаро тўқнашувлар бўлиб турибди.  2016 йил 4 майда, ғарбий Озарбайжон вилоятида курд жангарилари томонидан 2 нафар Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) аскари ўлдирилди. 15 июнда ғарбий Озарбайжон вилоятида ИИҚК ва курд жангарилари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 3 та ИИҚК аскари ва 12 та курд жангарилари ҳалок бўлди. 28 июнда Курдистон вилоятидаги 10 кунлик жангдан кейин ИИҚК кучлари томонидан 11 курд жангариси ўлдирилди. 10 июлда курд жангарилари Кеманшохдаги Эрон парламентарийсига автомобил билан ҳужум уюштиришди, 21 июлда ғарбий Озарбайжонда курд жангарилари ва ИИҚК ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди ва бир курд жангариси ўлдирилди. 7 сентябрда ғарбий Озарбайжон вилоятида эрон чегарачилари томонидан 10 нафар курд жангариси ўлдирилган. 

Ўз навбатида, Эрон курд айирмачилиги хавфини камайтириш мақсадида мақсадида қуролли кучларидан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, 2015 йил 26 июнда Эрон Курдистонига ташриф буюрган Эрон президенти Хасан Рухани Яқин шарқдаги барча курдларни “ИД” ва “Ал-Қоида” дан ҳимоя қилиш ниятида эканлигини эълон қилди ва эрон курдларига курд тилидаги таълимни ваъда қилди.

Яқин ва Ўрта Шарқдаги курд сепаратизми қарама-қаршиликларга тўла яъни, ҳар бир худуд ўз партия ва ҳаракатларига эга. Хусусан, Ироқ Курдистонидаги KDP (Туркия) мамлакат шимолида, PUK (Эрон) эса, жанубда ўз таъсир доирасига эга, КИП (Туркия томонидан доимо ҳаво ҳужумларига учрайди) Ироқдаги филиали Кандил тоғларида жойлашган. Эрон Курдистонидаги ҳаракатларга PJAK – Курдистон эркин ҳаёт партияси ва Эрон Курдистони демократик партияси бошчилик қилади. Сурияда PYD-Курд демократик иттифоқи ягона партия бўлсада, юқоридаги партиялар билан ягона ёндашув йўқ, балки ўзаро рақобат мавжуд. Туркияда Демократик жамият конгресси мамлакатдаги бошқа курд партияларини ҳатто Халқ демократик партиясини ҳам бирлаштирувчи куч ҳисобланади. 

Юқоридагилар асосида қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:

  •  яқин истиқболда Туркия Курдистони расмий Анқара учун муҳим муаммолигича қолади;
  •  АҚШ курдлардан Туркияга босим ўтказиш воситасида фойдаланишда давом этади;
  •  Сурияда Курд автономиясини яратишга уриниш Туркиянинг бу худуддаги курдларга қарши ҳарбий операциялари кучайишига олиб келади;
  •  Эрон худудида Курд айирмачилигининг фаоллашуви кузатилади;
  •  Ироқ Курдистони ўз мустақиллигини қўлга киритиш эҳтимоли ортиб боради, аммо, курд етакчилари ўртасида келишмовчилик ҳамда Туркия, Эрон ва Сурия тўсқинлиги натижасида ягона Курдистон давлати тузилмайди. 

Мустақил тадқиқотчи 
Ҳожиев А.Д.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан