Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook​ "фейк хабарлар"га қарши дастурини Британияда кейинги ойдан ишга туширади
8.05.2017 17:28,  
6

Facebook ижтимоий тармоғи Буюк Британияда 8 июн санасида ўтадиган муддатидан олдинги сайловлар арафасида “фейк” хабарларга қарши курашувчи дастурни ишга туширишини маълум қилди.

Ишончсиз ахборотларни таниб олиш имконини берадиган маслаҳат тарзидаги реклама Telegraph, Times, Guardian каби нашрлар саҳифасидан жой олди. Шу каби реклама тавсиялар сал аввалроқ француз ва немис матбуотида чоп этилган эди.

“Инсонлар ишончли маълумотга эга бўлишни исташади ва биз ҳам бунинг тарафдоримиз. Шунинг учун биз “фейк” хабарлар муаммосини бартараф этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Инсонлар сохта хабарларни ҳақиқийларидан ажратиб олиши учун  фойдали тавсияларни берамиз,” —— Financial Times нашри  Facebookнинг Буюк Британиядаги  стратегиялар бўйича директори Саймон Милнернинг сўзларидан иқтибос келтирар экан .

Aсосий тавсиялар ўнталиги рўйхатидан шубҳали интернет аддресларга, қайта ишланган фото суратларга ва мақоланинг ёзилиш оҳангига эътибор бериш урғуланади.

Facebook AҚШда сайлов кампанияси давомида ОAВда кўпайиб кетган сохта хабарлар воқеасидан сўнг бу каби “фейк” хабарларга қарши курашишни  эълон қилди ва ахборотларни ишончлилигини текширадиган  AҚШ, Германия ва  Франция компаниялари билан ҳамкорлик қила бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан