Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг кўп жаримага тортилган ҳайдовчилар хусусида блогер мулоҳазалари
8.05.2017 21:56,  
8

Кеча ОАВда энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар топ-рейтинги ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Ушбу маълумотлар интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда. Албатта бундайин йўл ҳаракати қоидаларига очиқ-ойдин бўйсунмасдан, ўзига бино қўйган ҳолда машина ҳайдайдиган олифталар ўзгалар ҳаётига ва соғлиғига жиддий хавф солиши табиий. Бунақанги инсонларни қанча тез тарбияласак, шунча фойда. Камералар ишга тушиб, ҳайдовчиларимиз анча тартибли бўлиб қолгани ҳам сир эмас.

Аммо ҳиссиётга берилиб айтилган тепадаги гаплар ўз йўлига. Кеча эълон қилинган “қоидабузарлар рейтинги” ҳақида ҳуқуқшунос сифатида бошқачароқ фикрларим ҳам бор.

Аввало шахсий дахлсизлик ҳақида. Балки улар “муттаҳамларнинг энг каттаси”дир. Балки жиноят оламининг Напалеонлари ўша ҳайдовчилардир. Аммо ўзгаларни ерга урувчи шахсий маълумотларни ошкор қилишга ТВнинг ҳаққи йўқ! Бундай маълумотлар фақат суднинг рухсати билангина очиқланиши мумкин. Майли, ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси, қолганларни сергаклантириш мақсадида ТОП-рейтингни эълон қилиш керакдир, лекин унда ҳам давлат рақамини тўлиқ ёки қисман беркитган ҳолда. Аслида машина русумини айтишнинг ўзи кифоя қиларди. Кечаги янгилик фуқароларнинг шахсий дахлсизлигига очиқдан очиқ ҳурматсизлик, деб ҳисоблайман.

Иккинчидан, шу масала бўйича ички ишлар органларига саволларим бор. ВАЗ-2103 ҳайдовчиси 32 марта светафорнинг қизил рангини кўрмай ёки кўрса ҳам атайин ўтиб кетибди.

Лекин нима учун ички ишлар органлари бир ашаддий қоидабузарга 32 марта (!) қоида бузишга йўл қўйиб беришди? Давлат бюджетига кўпроқ пул тушиши учунми? Нимага ҳеч бўлмаса бешинчи марта қоида бузганда, ўша ҳайдовчини топиб, машинани жарима майдонига тиқишмади? Ёки ҳозир асосий вазифа экран қаршисида ўтириб олиб, жарима қоғозини юборишга айландими? Асосий вазифа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш эмасми? Наҳотки мониторинг олиб борилмаса? Наҳотки қонунга ҳурматсизлик қилаётганларга индамай қараб тураверишса? Энди пулини (жаримасини) тўлаб қўйса, бўлдими, билганини қилиши мумкинми? Ўша ҳайдовчи 18 ёки 24-марта қизилга ўтаётганда биронта пиёдани уриб кетиши мумкинмиди ахир? Нега шуларнинг олди олинмади?

Учинчидан, ўша ҳайдовчи 32 марта қоида бузганини билганми ўзи? Балки манзилига бундай “бахт хатлари” етиб бормаётгандир. Балки манзили ўзгаргандир? Балки компьютер адашгандир? Ички ишлар органлари майли ҳар бир вазиятда эмас, айтайлик 5 тадан кўп қоида бузганлар билан шахсан боғланса бўлмайдими? “Ҳой, барака топгур, нима қиляпсан ўзи? 5 та бўлди қоидабузарлигинг, хабаринг борми” деса бўлмайдими? Ортиқча иш нимага керак, керак бўлса фуқаронинг ўзи аниқласин, дейсизми? Ҳа, бир қарашда Сизнинг ҳам фикрингизда жон бор. Лекин яна қайтараман, асосий мақсад жиноятларни аниқлаш ва жазолаш эмас, уларнинг олдини олиш бўлиши керак. Шунинг учун озгина кўп қоида бузган ҳайдовчилар билан профилактика инспкторлари албатта боғланишлари лозим. Уларга тушунтириш ишларини ўтказиши керак. Юзага келган муаммога ойдинлик киритиши керак. Уларнинг шахсий маълумотларини ОАВга чиқариб, уларни шарманда қилиш билан иш битмайди.

***

Хуллас, шунақа гаплар.

Хушнудбек Худойбердиевнинг Facebook саҳифасидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан