Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда
9.05.2017 09:01,  
53

Жанубий Корея аҳолиси бугун янги йўлбошчини сайлайди. Миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:00 гача (Тошкент вақти билан 7:00) сайловчиларнинг 19,4 фоизи овоз бериб бўлган. Бу сафарги сайловда рекорд миқдордаги сайловчилар муддатидан олдин овоз беришган.

Мазкур сайлов аввалгилардан тубдан фарқ қилади. Бугунги сайлов собиқ президентнинг ҳокимиятдан маҳрум қилиниши туфайли муддатидан олдин бўлиб ўтмоқда. Коррупцион можароларда айбланган Пак Кин Ҳе 10 май куни Конституциявий суд қарори билан импичмент орқали ваколатидан маҳрум қилинган.

Беш йиллик муддатга Жанубий Корея президенти бўлиш учун 13 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Жанубий Корея тарихидаги 19 президентлик сайловида асосий кураш 5 нафар номзод ўртасида кечади.

Ҳозирда Демократик партия вакили Мун Же Иннинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Мун Же Ин 2012 йилги сайловда кичик фарқ билан Пак Кин ҳега имкониятни бой берган эди. У собиқ президентни импичмент қилишда мухолифат раҳбари сифатида фаол бўлган.

Мун Же Инга «Озод Корея» партиясидан Ҳонг Жун Пҳё, Халп партияси вакили Ан Чолсу, «Берун» партияси вакили Ю Сонг Мин ҳамда «Адолат» партияси номзоди Шим Санг Жунлар рақобат кўрсатишлари мумкин. Сўнгги сўровномалар Мун Же Инни сайловчиларнинг 42,4 фоизи қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.

Жанубий Кореяда 42,4 миллион киши, ёки мамлакат аҳолисининг 82 фоизи сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бу мамлакат тарихидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Ҳозиргача президентликка асосий номзодлар сайлов участкаларида овоз бериб бўлишган. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан 20:00 да (Тошкент вақти билан 16:00) ниҳоясига етади. Аввалги сайловлардан фарқли равишда сайлов натижалари эълон қилиниши билан янги президент қасамёд қабул қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан