Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг янги қарори: Ҳокимлар иш ҳақи аҳоли бандлик даражасига боғлиқ бўлади
9.05.2017 14:49,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

1 июлдан бошлаб жойлардаги раҳбарларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтиришнинг принципиал жиҳатдан янги тизими жорий этилмоқда. Унга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларига аҳоли бандлиги ўсишининг тасдиқланган ҳар чорак прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида мос равишда мукофот берилади ёки жарима солинади.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига ҳамда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига эса лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида худди шундай мукофотлаш ёки жарима солиш чоралари қўлланилади.

Аҳоли бандлиги ўсишининг мезони сифатида аҳолини давлат ижтимоий суғурта ҳамда меҳнат ва пенсия қонунчилиги тизимлари билан қамраб олинган доимий, барқарор ишга жойлаштирилиши белгиланган.

Қарорда жойлардаги раҳбар ходимларга мукофот бериш ёки уларнинг лавозим маошларидан жарима ундириш миқдорини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаётган аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган.

Аҳоли бандлиги ўсишининг вилоят, туман ва шаҳарлар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари 2018 йилдан бошлаб ҳар йили Олий Мажлис томонидан тасдиқланадиган Аҳоли бандлиги дастури ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланадиган аҳоли бандлигининг манзилли ҳудудий дастурлари билан белгиланади.

2017 йилнинг учинчи ва тўртинчи чоракларида аҳоли бандлиги ўсишининг Ўзбекистон ҳудудлари кесимида прогноз кўрсаткичлари қабул қилинган мазкур қарор ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.

Қарорда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг аҳолини иш билан таъминлаш бўйича шахсий масъулиятини кучайтириш тўғрисида меъёр кўзда тутилган бўлиб, унга кўра, тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари узлуксиз икки чорак давомида ёки йил давомида уч чоракда бажарилмаган тақдирда уларнинг эгаллаб турган лавозимларига нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан