Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг Россия билан алоқаларини тафтиш қилаётган федерал қидирув бюроси раҳбари ишдан ҳайдалди
10.05.2017 16:35,  
4

Reuters​  агентлиги тарқатган хабарга кўра Доналд Трамп АҚШ федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Комини истеъфога чиқарди. АҚШнинг энг йирик ҳуқуқ-тартибот идораси раҳбарининг истеъфоси Доналд Трампнинг Россия билан ноқонуний алоқалари ўрганилаётган вақтга тўғри келди.

Жеймс Коми 2016 йилги президентлик сайловида Россиянинг таъсирини тафтиш қилишнинг асосий ташаббускори бўлган эди. Федерал қидирув бюроси январь ойида АҚШдаги сайловда Трампга ёрдам бериш учун Путиннинг шахсан ўзи буйруқ бергани ҳақида хабар тарқатган эди.

Комининг истеъфоси Демократлар партиясида президентга нисбатан сайлов борасида гумонлар кучайишига сабаб бўлган. Улар Трампнинг махфий алоқалари ошкор бўлмаслиги учун ҳукумат терговга халақит бермоқчи деган фикрни билдиришган. Ўз навбатида, Оқ уй раҳбарияти демократларнинг айбловларини рад этган.

Сенат раҳбарларидан демократ Чак Скумер президентга «катта хато қилаётгани»ни айтган. Унинг фикрича, сайловда Москванинг иштирокини тафтиш қилиш халқнинг ишончини тиклашнинг ягона йўли ҳисобланади. Сенатнинг Разведка қўмитаси раҳбари, республикачи Ричар Бурр Комининг истеъфосини ФҚБ ва бутун мамлакат учун йўқотиш эканлигини маълум қилган.

Сешанба куни Доналд Трамп Жеймс Комига ёзган мактубида уни «жамоатчилик ишончини қайтариш учун бюрога янги раҳбар тайинланиши муҳимлиги»ни маълум қилган. Бундан ташқари, трамп ўз мактубида бош прокурор Жефф Сешшонсдан Комининг раҳбарлиги самарасизлиги ҳақидаги тавсифнома олганини ҳам қайд этган.

Маълумот учун, Жеймс Коми 2013 йилда Барак Обама томонидан федерал қидирув бюроси раҳбарлигига тайинланган бўлиб, ваколат муддати 2023 йилда ниҳоясига етиши лозим эди. 56 ёшли Коми сайловолди кампанияси пайтида Ҳиллари Клинтонга ёзган шахсий мактуби сайловга 11 кун қолганда эълон қилиниши ортидан танқидларга учраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан