Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лавров ФҚБ раҳбари бўшатилиши бўйича америкалик журналистга ҳазил қилди
11.05.2017 10:31,  
3

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан очиқ мулоқот чоғида Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Комининг ишдан бўшатилиши муносабати билан ҳазил қилди.

Россия вазири ва АҚШ котиби камераларга юзланиши биланоқ журналистлар Коми тўғрисида савол ёғдира кетди. Тиллерсон ўгирилиб кетмоқчи бўлди, аммо Лавров жойида турганча киноя билан “Нима, у бўшатилдими? Сизлар ҳазиллашяпсизми?” – деди. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Facebook саҳифасида Лавровнинг жавобини шарҳлар экан “Бунинг қиссаси биз учун демотиваторга сюжет, АҚШ ОАВлари учун эса жиддий воқеа”, деб ёзди.

Кремл аввалроқ ФҚБ директорининг ишдан кетиши АҚШ ва Россия алоқаларига таъсир кўрсатмаслигидан умид билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан