Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах вилоятида яна бир туман ҳокими ўзгартирилди
11.05.2017 10:36,  
15

Жиззах вилояти Зафаробод туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти хокимлиги хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муқаддам вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Ўткир Жавбўриев Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар туманда етарлича самара бермаётгани, ёшлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш, томорқа хўжалигини ривожлантириш талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида Исроилов Алишер Худжамович фаолият юритиб келаётган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан