Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистондаги тўй маросимида меҳмонлар устига девор қулаб тушди
11.05.2017 11:51,  
1

Чоршанба куни Ражастон Штатининг Бҳаратпур шаҳрида бўлиб ўтаётган тўй маросими пайтида фалокат юз берган. Hindustan Times​ газетаси хабарига кўр, очиқ осмон остида ўтказилаётган тўй дастурхони устига қўшни бино девори қулаб тушиб, одамларни босиб қолган.

Натижада 25 киши, жумладан, 5 нафар бола ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, яна 28 киши жароҳат олган. Маҳаллий полиция раҳбари Анил Танкнинг маълум қилишича, фожиага кучли бўрон сабаб бўлган. Баландлиги 4, узунлиги тахминан 30 метр бўлган девор тахминан тунги соат 10 ларда одамлар устига қулаб тушган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайроналар остида чиқариб олингани ва жароҳатланганлар шифохонага етказилгани хабар қилинган. Маҳаллий ҳокимият раҳбари Нарендра Кумар Гупта ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 50 минг рупия (тахминан 774 доллар), жароҳатланганларга эса 10 минг рупиядан (155 доллар) товон тўланиши ҳақида маълум қилган.

Ражастон Ҳиндистоннинг энг иссиқ штатларидан бири ҳисобланади. Бу мавсумда ҳудудда кучли қум бўронлари кузатилади. Сўнгги ҳафталарда Ҳиндистонда кучли жазирама кузатилмоқда. Пойтахт Деҳлида ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилган.

Ҳиндистонда биноларнинг қулаб тушиши тез-тез учраб туради. Ҳалокатларга бино қуришда сифатсиз қурилиш ашёлардан фойдаланиш ва ортиқча қаватлар кўп қўшиб юборилиши сабаб қилиб кўрсатилади. 2013 йилда Мумбайда ноқонуний қурилган бино қулаши оқибатида 74 киши қурбон бўлган ва Ҳиндистоннинг яқин тарихидаги энг йирик ҳалокатлардан бири бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан