Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон банклари сўм курси пасайишига бардош бера оладими?
11.05.2017 14:17,  
6

Fitch Ratings агентлиги томонидан рейтинги юритилувчи Ўзбекистоннинг кўпчилик банклари ҳукумат валюта бозорини либераллаштириш ва алмашинув операциялари устидан назоратни енгиллатишни режалаштираётган ўрта истиқболда эҳтимолли бўлган сўм курсининг пастлашувига бардошли. Шу вақтнинг ўзида қатор банклар миллий валютанинг сезиларли даражада пастлашувига заиф. Бу ҳақда агентликнинг янги ҳисоботи илова қилинган пресс-релизда сўз боради.

Fitch Ўзбекистон банкларининг турли сценарийларда сўм курси пастлашувига бардошлилигини баҳолашдан ўтказди. Агентлик баҳосига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк, «Микрокредитбанк», «Трастбанк» ва «Универсал Банк» курснинг капиталга регулятив талаблари бузилишларисиз 50 фоизга пастлашига дош бера олади. «Асака» ва «Ипак йўли» банклари курснинг 20 фоизга пастлашига дош бера олади, бироқ улар қўшимча капитал ёки баландроқ даражада пастлаш кузатилган тақдирда, талаблардан чекинишга ижозат талаб қилиши мумкин. «Агробанк» эса энг кам талабларга ҳам риоя қила олмайди.

«Тахмин қиламизки, Fitch рейтинги олиб борилаётган барча ўзбек банклари узун ёки тўлиқ ёпиқ валюта позициясига эгалиги боис тўғридан-тўғри валюта хавфи паст ҳисобланади. Бироқ миллий валютанинг эркин конвертацияси депозитларнинг долларлашуви ўсишига олиб келиши, натижада банклар қисқа валюта позициялари бўйича хавфдан жабр кўриши мумкин. Бундай ҳолатда банклар суғурталаш воситалари Ўзбекистонда кенг оммалашмагани сабабли ўз валюта позицияларини ёпиш учун кўпроқ валюта кредитларини ажратишга мажбур бўлади. Бироқ бу активлар сифати учун хавфнинг ошишига олиб келиши мумкин. Чунки қарз берувчилар валюта суғуртасига эга бўлмасликлари мумкин», — дея қайд этади Fitch.

Сўмнинг девальвацияси банкларнинг хорижий валютада номинацияланган инфляция активлари орқали капиталлашувига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бироқ, агентлик тахминига кўра, бу таъсир мўътадил бўлади. Девальвация «Ўзсаноатқурилишбанк» (биринчи чорак якунида 82 фоиз) ва «Асакабанк"да (54%) юқори даражада бўлган валюта кредитлари сифатининг ёмонлашувига олиб келиши ҳам мумкин. Ўзсаноатқурилишбанкда асосий валюта кредитларининг бир қисми валюта даромадига эга қарздорларга тақдим этилиши активлар сифати учун валюта курсининг пастлашувидан вужудга келувчи хавфни чегаралайди. Бироқ «Асака» ва «Ипак йўли» банклари валюта кредитларида бирмунча заиф ҳисобланади.

Fitch фикрига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 25 миллиард доллар атрофидани ташкил этиб, бу банкларнинг валютадаги мажбуриятларидан икки баравар, ташқи қарзлардан эса 11 баравар кўп демакдир. Давлат кафолати Ўзсаноатқурилишбанк ва «Асака» банкининг мавжуд ташқи қарзларининг бир қисмини қопламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан