Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси бензиндан заҳарланди
11.05.2017 14:31,  
6

Россиянинг Саратов вилоятидаги Хвалинск шаҳрида уч киши бензин буғидан заҳарланди. Нохуш ҳодиса йўл ташкилоти ҳудудида содир бўлди.

«ЧП-Саратов» нашрининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар шахс ёқилғи сақлаш учун мўлжаллаган идишни тозалаш мақсадида унинг ичига тушган. Эркаклар махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган ва оқибатда учаласи ҳам ҳаёт учун хавфли бензин буғларидан нафас олиб заҳарланган.

Жабрланганларни қутқарувчилар идиш ичидан чиқариб олган ва улар шифохонага етказилган. Улардан бирининг аҳволи ўртача, қолганлариники эса оғир эканлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан