Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия полициясидаги тарафдорлари Фатҳуллоҳ Гуленни ҳар ойда бир миллион доллар маблағ билан таъминлаб тургани маълум бўлди
11.05.2017 16:30,  
2

Туркия полициясидаги тарафдорлари Фатҳуллоҳ Гуленни ҳар ойда бир миллион доллар маблағ билан таъминлаб тургани маълум бўлди. Туркия полициясининг Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими Фaтҳуллоҳ Гуленннинг жиноий ташкилоти фаолиятига оид текширув натижаларини эълон қилди.

Анадўлу агентлиги тарқатган хабарга кўра, Гуленнинг тарафдорларидан иборат яширин тизим катта миқдордаги ноқонуний маблағни тўплаш ва уни террорчи ташкилотни молиялаш учун сарфлаш билан шуғулланиб келган.

Тафтиш натижаларига кўра, полициячилар орасидаги аъзолардан ҳар ойда 3,5 миллион турк лираси (1 миллион доллар) тўпланган. Молиявий амалиётлар гуленчиларе ташкил этган «Ҳиммат» махфий ташкилоти номидан амалга оширилган. Полиция расмийсининг Анадўлуга айтишича, «Ҳиммат» гуленчилардан йиғимларни хайрия пули тарзида йиғиб борган.

Ташкилот аъзолари қиймати 5 миллион долларга тенг бўлган олтин, закот ва фитр садақалари, шунингдек, қурбонлик гўштларини сотишдан тушган маблағларни ҳам жиноий гуруҳ манфаатлари учун сарфлашган.

Тўпланган маблағнинг бир қисми ҳибсга олинган гуленчиларга адвокатлар ёллаш, хорижга кетган ва кетмоқчи бўлганлар, шунингдек, давлат ишларидан четлаштирилган аъзоларга молиявий ёрдам кўрсатиш ва турар-жой билан таъминлаш учун сарфланган. Бундан ташқари, йиғилган пуллардан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали пропаганда олиб боришда ҳам фойдаланилган. Ортиб қолган пуллар эса Фатҳуллоҳ Гуленга қарашли компаниялар ҳисобига ўтказилган.

Полиция ахборотига кўра, ҳозирча маблағларни яширин тарзда ўзлаштириш билан шуғулланган иккита компания аниқланган. Иккала компаниядан 55 та уйнинг қурилиши учун пул ўтказишда фойдаланилган. Ташкилотнинг айрим аъзолари эса пулнинг бир қисмини банкдаги ҳисоб рақамларида сақлашган.

Туркияда ўтган йилнинг июль ойида ҳарбий тўнтариш амалга ошмай қолгандан сўнг, ҳукумат тўнтариш учун жавобгарликни АҚШда истиқомат қиладиган Фатҳуллоҳ Гулен зиммасига юклаган эди. Июль тўқнашувларида 249 киши ҳалок бўлган, 2200 га яқин одам жароҳат олган. Шундан бери Гулен ташкилотига аъзоликда гумон қилиниб ўн минглаб давлат хизматчилари ҳибсга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан