Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сурия демократик кучлари» Табқа шаҳрини ИШИДдан озод қилди
11.05.2017 16:34,  
2

Чоршанба куни АҚШ дастагидаги курд ва араб исёнчиларидан иборат гуруҳ Фрот дарёси бўйида жойлашган Табқа шаҳрини тўлиқ эгаллаган. Reuters​ агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, «Сурия демократик кучлари» гуруҳи Суриянинг энг йирик сув тўғони ҳисобланмиш Табқа сув омборини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган.

«Сурия демократик кучлари» ИШИДнинг Суриядаги энг йирик таянчи бўлган Раққа шаҳрини озод қилиш учун тайёрланмоқда. Курд ва араб қўшинлари Раққадан 40 км масофада жойлашган Табқа шаҳрида бир неча ҳафтадан бери жанг олиб бораётган эди.

ИШИДга қарши курашда «Сурия демократик кучлари»га АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳаво ҳужумлари билан ёрдам бермоқда. Табқа қўлга олинганини қуролли гуруҳ вакиллари ва АҚШ ҳукумати тасдиқлаган.

Раққа шаҳри Фрот дарёсидан шимолда жойлашган бўлиб, «Сурия демократик кучлари» шаҳарга шимол, шарқ ва ғарб томондан олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйган. ИШИД жангарилари Суриянинг Ироқ билан чегарадош шарқий ҳудудларини эгаллаб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан