Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дўстона ташриф: Қирғизистон делегацияси Фарғона вилоятида (фоторепортаж)
11.05.2017 16:58,  
9

11 май куни Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятининг Қадамжой тумани ва Қизил-қия шаҳри фаоллари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Фарғона вилоятида бўлди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Делегация Фарғона туманидаги «Водил» чегара постида тантанали кутиб олинди. Дастлаб делегация аъзолари Водил қишлоғидаги Нигора Асқарова хонадонида ташкил этилган ўтовни кўздан кечиришди. Қирғиз миллий урф-одат ва анъаналари асосидаги мазкур ўтов уларда катта тассурот қолдирди.

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган мулоқотлар чинакам дўстлик шодиёнасига айланди. Бу ерда Фарғона шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлардаги корхоналар, кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. “Фарғонаазот”, “Кварц” акциядорлик жамиятлари, “Сайқал”, “Фар антиквор инвест”, “Аброр” каби хусусий корхоналар томонидан халқаро талаблар асосидаги сифатли маҳсулотлар делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Шу ернинг ўзида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳсулотлар экспортини амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фарғона шаҳрининг иқтисодий салоҳияти ҳамда тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.  

«Ўзбек-қирғиз халқлари азалдан қуда-анда бўлиб, тинч -тотув истиқомат қилиб келишмоқда. Айниқса, мана бундай учрашувлар янада ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Бугун биз Фарғонада фаолият кўрсатаётган корхона ва тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўриб, ҳавас қилдик. Албатта биз улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз», - дейди Қадамжой тумани ҳокими Акрам Мадумаров.

Бир кунлик сафар мобайнида меҳмонлар Фарғона шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Улар санъат саройи, ёпиқ сузиш ҳавзаси, марказий стадионда бўлди. Шунингдек, Марғилон шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 

Маъсуджон Сулаймонов.
Шерзод Қорабоев олган суратлар

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан