Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таҳлил: Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифидан нималар кутилмоқда
11.05.2017 17:44,  
7

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун 11 май куни Хитойга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.  Мирзиёев учун бу Туркманистон, Қозоғистон ва Россиядан кейин тўртинчи давлат сафари бўлади. 

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи мазмун ва моҳият жиҳатидан аввалги ташрифлардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Ўзбекистон президентининг дастлабки икки давлат сафарлари қўшни Туркманистон ва Қозоғистога амалга оширилган. Ўзбекистон президенти бу билан ўзининг яқин қўшнилари билан муносабатларни қайта тиклаш ва ривожланишга қаратилган сиёсатини намойиш қилди.

Ўзбекистон Биринчи президенти даврида қўшни давлатлар билан чегара, сув ва савдо-иқтисодий масалалар борасида аксарият келишувлар қабул қилиниши рад этиб келинган бўлса, янги президент ушбу масалалар борасида қўшнилар билан муросага келишга  ҳаракат қилмоқда.

Янгича сиёсат натижасида, Ўзбекистон қисқа вақт ичида қўшни мамлакатлар билан чегара муаммоларини ҳал қилишни бошлади ва савдо-сотиқ муносабатларини тиклашга эришди.

Бугунги кунда Ўзбекистон, ўз иқтисодига хорижий сармоялар жалб қилиш ва валюта бозорини эркинлаштиришдан манфаатдор.

Бу борада, Ўзбекистон Хитойни сиёсатга аралашмаган ҳолда иқтисод билан шуғулланувчи мамлакат сифатида қабул қилади.

Хитой инвестициялари Ўзбекистон вилоятларига жуда керак. Хитой буни тушунган ҳолда, бутун республика бўйлаб, ишлаб чиқариш корхоналари яратиш учун сармоя киритмоқда.

Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистонда содир бўлаётган “Хитойнинг эмакловчи экспансияси” хавфини яхши тушунади ва  шунинг учун ҳам Хитойни фақат сармоядор ва лойиҳаларни амалга оширувчи сифатида жалб қилишмоқда, лекин йирик мулкдор сифатида эмас.

Бу борада Ўзбекистонда аниқ стратегияга амал қилади: ХХР Давлат банклари ёки фондлари ажратган маблағ ҳисобида Ўзбекистонда йирик инфратузилма объектлари ёки корхоналар қурилади. Шундан кейин Хитой корхонаси уйига равона бўлади, Ўзбекистон эса олинган натижадан фойдаланади ва Хитойга кредитни тўлаб боради.

Шундай тартибда амалга оширилган лойиҳаларнинг энг сўнггиси сифатида China Railway Tunnel Group томонидан қамчик довонидан темир йўл қурилиши ёки Poly Technologies Inc резина-техника заводи қурилишини келтириш мумкин. 

Охирги йилларда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорига айланди. 1992 йилда ўзаро ташқи савдо айланмаси 47 миллион доллардан ошмаган бўлса, ўтган йил бу кўрсаткичк 4,2 миллиард долларга етди. Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 8 миллиард доллар сармоя киритган. Икки мамлакат 2020 йилга қадар ўзаро савдони 20 миллиард долларга етказишни режалаштиришган.

Ушбу мақсадни амалга оширишнинг иложи бор. Шавкат Мирзиёев ушбу ташрифи давомида 20 миллиардлик шартномалар имзолаши режалаштирилган. Бу маблағлар кўмир, нефткимё, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноатларини ривожлантиришга йўналтирилади.

Бу ерда бир нарсани аниқ тушуниш керак – Ўзбекистон президенти ташрифидан Россия ёки Қозоғистонда бўлгани каби улкан натижалар кутиш керак эмас. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов Хитой билан очиқ сиёсат олиб борган. Шунинг учун Мирзиёев Пекинда ушбу сиёсатни тасдиқлаб, хитой сармоядорларини Ўзбекистон иқтисодида фаолроқ иштирок этишга таклиф қилади ва улар албатта бунга қулоқ тутади, чунки Хитой тарғиб қилаётган “Ипак йўлининг иқтисодий белбоғи” стратегиясида Ўрта Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ўта муҳим ўрин эгаллайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан