Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах вилояти ҳокими Жанубий Қозоғистонга борди
11.05.2017 22:40,  
16

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, икки минтақа ишбилармон доиралари, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаровлар иштирок этишган.

Томонлар мулоқот чоғида иккиёқлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Вилоят раҳбари Жансеит Туймебаев икки вилоятнинг умумий томонлари кўплигини, улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, қўшни давлатга маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш зарурлиги ҳақида қўшимча қилган.

Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган минтақавий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасида товар айланмаси ўтган йилда 532 миллион долларни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан