Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон мудофаа вазири Саудияга Макка ва Мадинадан бошқа шаҳарларини вайрон қилиш билан таҳдид қилди
12.05.2017 11:07,  
10

Саудия Арабистони мудофаа вазирининг Эрон билан эҳтимолий уруш ҳақидаги гаплари Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқонни ғазабга келтирди, дея хабар бермоқда Russian Toda​ телеканали.

Саудия шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўтган ҳафтада Саудия телеканалларига берган интервьюсида Эрон билан эҳтимолий уруш «Саудия ҳудудида эмас, Эрон ерларида бўлиши» ҳақида гапирган эди. Бу эса Эрон ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлган. Ливаннинг Ал-Манар телеканали билан суҳбатда Ҳусайн Деҳқон Саудияни беадаблик қилмасликка чақирган.

«Биз уларни ҳар қандай қўполлик қилишдан огоҳлантирамиз. Агар беадаблик қилишда давом этадиган бўлишса, Макка ва Мадинадан бўлак вайрон қилинмаган бирор жой қолдирмаймиз. Улар авиацияси билан ўзларича бизга қарши нимадир қила оламиз, деб ўйлашади», – деб айтган Эрон мудофаа вазири.

Саудия тахтининг иккинчи рақамли вориси ҳисобланган шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўз интервьюсида Эронни ислом дунёсини бошқаришга интилишда айблаган эди. Эрон билан алоқаларни тиклаш эҳтимоли ҳақидаги саволга Саудия подшосининг ўғли шундай жавоб берган: “Эксремистик мафкура устига қурилган тарафкашлик эътиқодида бўлган тузум билан қандай бир фикрга келиш мумкин?” Унинг айтишича, шиаликка асосланган Эроннинг асосий мақсади мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ва Мадинага эгалик қилишдир.

Бундан ташқари, Муҳаммад ибн Салмон Саудия Арабистони урушни ўз ҳудудига кириб боргунча кутиб ўтирмаслиги ва эҳтимолий уруш Эронда бўлиши учун ҳаракат қилиниши ҳақида ҳам маълум қилган.

Эрон ва Саудия Арабистони муносабатлари 1979 йилги Эрон инқилоби туфайли совуқлашган. Ўтган йилнинг январь ойида Саудияда шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл қилиниши ортидан муносабатлар кескинлашган. Теҳрондаги Саудия элчихонасига намойишчилар ҳужум қилишга уриниши ортидан, иккала мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларга чек қўйилган.

Ямандаги фуқаролар уруши Саудия ва Эроннинг халқаро таъсир учун рақобати туфайли боши берк кўчага кириб қолган. Эрон томонидан исёнчи ҳусийларнинг дастакланиши Ямандаги вазиятни кескинлаштириб юборган. Пойтахт Сана исёнчилар томонидан эгалланиши ва Яман президенти Абдурраббу Мансур Ҳодийнинг Саудияга қочиб ўтиши ортидан, 2015 йил баҳорида Саудия бошчилигидаги коалиция Яманга ҳужум бошлаган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, фуқаролар уруши туфайли ҳозиргача 13 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан