Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паспорт столларида электрон навбат май охирига қадар пайдо бўлади
12.05.2017 18:00,  
3

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Тошкент Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлинмаларида бир ой ичида электрон навбат тизими жорий этилади, айни пайтда хизматни синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази раҳбари Шерзод Хабибуллаев Газета.uz нашрига хабар қилган.

«Инфратузилма яратиб бўлинди, экотизим тайёр, эҳтимолий хато ва камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш учун синов даврини якунлаш қолди», — деди марказ раҳбари.

«Ҳозирда биз фуқаролар хизматларга интернет орқали тўловларни амалга оширишлари ва туман бўлимига белгиланган вақтда аниқ кабинетга келишлари учун электрон тўловни жорий этиш устида иш олиб бораяпмиз», — дея таъкидлади у.

Паспорт, фуқаролик ва кириш-чиқишни расмийлаштириш билан боғлиқ хизматлардан фойдаланиш учун электрон навбат Тошкентда синовдан ўтказилганидан сўнг Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига ҳам тадбиқ этилади.

Порталнинг my2.gov.uz манзилидаги янги 2.0 талқини хизматлар сони, уларнинг айримлари учун электрон тўловни амалга ошириш имкониятига эгалиги ва бошқа жиҳатлари билан фарқланади. Шахсий кабинетда фойдаланувчи эндиликда зарур хизматлар рўйхатини мустақил равишда шакллантириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан