Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий тоғ-металлургия комбинати 2027 йилгача олтинчи олтин конни ишга туширади
12.05.2017 18:05,  
394

Ўзбекистондаги Навоий тоғ-металлургия комбинати 2027 йилга келиб олтинчи олтин конини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ундан йилига 3 миллион тонна руда қазиб олинади.

"Навоий тоғ-металлургия заводи" 2022-2026 йилларда Марказий Қизилқумда олтин ишлаб-чиқарувчи олтинчи гидрометаллургия заводини (ГМЗ-6) ишга туширади, деб хабар қилди журналистларга жума куни комбинат бош директори ўринбосари Нурмат Жулибеков.

Жулибековнинг сўзларига кўра, янги заводда йилига 3 миллион тонна руда қайта ишланади.

Жулибеков, шунингдек, март ойида Навоий  кон-металлургия комбинати Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида 5-гидрометаллургия заводи қурилиши бошланганини эслатиб ўтди. Умумий қиймати 396 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Ушбу  завод 2021 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

"2017-2026 йилларда комбинатда 27та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб-чиқариш қуввати 30 фоизга ортади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан