Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР Пекин форумида қатнашгани учун АҚШ Хитойга норозилик нотасини йўллади
13.05.2017 10:49,  
8

АҚШнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан Хитой Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик нотаси юборилди. Қайд этилишича, 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган "Бир камар — бир йўл" форумида Шимолий Кореянинг ҳам иштирок этаётгани Қўшма Штатлар норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Расмий Вашингтонга кўра, дунё ҳамжамияти Пхеньянга у ўтказган ядровий ва баллистик ракеталар синовлари учун босим ўтказиб келаётган бир паллада Хитойнинг бу ҳаракати нотўғри ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашларича, шимолий кореяликларга таклиф қилинган роль  катта аҳамиятга эга, деб топиладиган бўлса, айрим Ғарб мамлакатлари КХДР вакиллари қатнашадиган учрашувларга бормасликлари ҳам мумкин.

Илгарироқ ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси Шимолий Корея таклифни қабул қилгани ва ушбу форумга ўз вакилларини юбориши ҳақида хабар қилган эди. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Шимолий Корея делегациясига КХДР ТИВ раҳбари Ким Ен Чже раҳбарлик қилиши мумкин. Пхеньян делегациялари иштирок этадиган тадбирларнинг аниқ дастури ҳозирча кўрсатилмаган.

АҚШ Давлат департаменти ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатлар нотаси ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ беришганича йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан