Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқароси депорт бўлмаслик учун «Домодедово» аэропортига бомба қўйгани ҳақида ёлғон хабар тарқатди
13.05.2017 11:13,  
5

Маст аҳволдаги Ўзбекистон фуқароси Россиядан депортация қилинишдан қочиб, полицияга «Домодедово» аэропортига бомба қўйгани ҳақида ёлғон хабар тарқатди. Бу ҳақда, фавқулодда хизматлар манбасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Ўзбекистон фуқаросини Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида суд қарор қабул қилди ва у суд ижрочилари ҳамроҳлигида ‘Домодедово’ аэропортининг паспорт назоратига қадар етиб келди, бироқ Тошкент йўналишидаги рейсга ўтиришдан олдин кўп миқдорда ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар ичиб олиб ватанига учишдан бош тортди», — деб хабар берди манба.

Рейсга одамларни чиқариш усиз якунлангач, эркак аэропорт ҳудудини тарк этмоқчи бўлди, бироқ чегарачилар бунга йўл қўймади.

«Бироз вақтдан сўнг у Россияда қолишга яна бир бор уриниб кўрди ва жума куни соат 03:30 ва 04:30 оралиғида мобил телефонидан полицияга аноним қўнғироқ қилиб, аэропортга бомба қўйилганини хабар берди. Шу билан бирга у ёнидан ўтиб кетаётган полиция патрулида шубҳа туғдирди ва улар эркакни қўлга олди», — дея маълум қилди манба.

Бомба ҳақидаги хабар ёлғон бўлганига қарамай, аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан