Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Саудия Арабистонига улкан миқдорда қурол-яроқ сотмоқчи
13.05.2017 11:35,  
3

АҚШ Саудия Арабистонига катта миқдорда қурол-аслаҳа сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича музокараларни тугаллаш арафасидадир, деб хабар қилди Reuters агентлиги жума куни.

Оқ уйнинг юқори мартабали вакили “Биз (музокараларнинг) тўла келишув серияларининг сўнгги босқичида турибмиз”, деб айтган. Келишув амалга ошса, келгуси ўн йилликда АҚШ Саудия Арабистонига 300 млрд доллардан ортиқроқ нархдаги қурол-аслаҳа сотиши мумкин. Бу Саудия подшоҳлигининг жанговар шайлигини сезиларли даражада оширади. Айни вақтда АҚШ Исроилнинг мудофаа қобилиятини ҳам мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Эрон мудофаа вазири Саудияга Макка ва Мадинадан бошқа шаҳарларини вайрон қилиш билан таҳдид қилганлиги ҳақида sof.uz кеча хабар берган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта охирида Ар Риёдга боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан