Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мянмада мусулмонларга тажовуз қилган радикал буддавийлар ҳибсга олинди
13.05.2017 12:04,  
5

Мянма полицияси Янгонда яшайдиган мусулмонларга ҳужум қилган “Ватанпарвар роҳиблар иттифоқи” аъзоларидан икки нафарини ҳибсга олган. Reuters ​ агентлиги тарқатган хабарга кўра, мусулмонлар билан ўртада янги тўқнашув келтириб чиқаришга уринган радикал буддавийларни қидирмоқда.

Сешанба куни буддавий радикалларининг “Ватанпарвар роҳиблар иттифоқи” аъзолари Янгондаги мусулмонлар уйларига ҳужум уюштирган. Мянма полицияси икки диний жамоа ўртасида янги қирғин бошланишининг олдини олишга эришгани айтилмоқда.

Радикал буддавийларнинг “Ватанпарвар роҳиблар иттифоқи” икки ҳафта олдин бир неча мусулмон мактабларини ёпишга мажбурлаган. Мусулмон мактаблар раҳбари Тин Шве будавийлар билан яна янги қонли тўқнашувлар бўлишининг олдини олиш учун қаршилик кўрсатилмаганини айтган.

Сешанба куни 7 нафар буддавий миллатчилари устидан суд жараяони бўлиб ўтган ва 7 кишига шартли қамоқ жазоси тайинланган. Суд ҳукми эълон қилинишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида буддавийлар «мильлат ва динни ҳимоя қилиш учун» мусулмонларга қарши курашни давом эттиришга ваъда беришган.

Мянмада роҳинжа мусулмонларига қаршилик кайфияти ўтган йилнинг октябрь ойида исёнҳиларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланиши билан кучая бошлаган. Кенг миқёсли ҳарбий амалиётлар туфайли ўн минглаб мусулмон роҳинжалар уйидан ҳайдаб чиқарилган. БМТ бошлиқ халқаро ташкилотлар Мянма ҳукуматини мусулмонларга қарши генотсидни тўхтатишга чақирган.

Мустақил текширувлар аскарлар томонидан роҳинжалар қишлоқларига ўт қўйиш, аёллар номусига тегиш, қаршилик кўрсатганларни ўлдириш каби жиноятлар амалга оширилганини кўрсатган. Октябрь ойидан бери 75 минг роҳинжалар қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган.

Мянмада Роҳинжа мусулмонлари апартеид тартибида ҳаёт кечиришади. Мамлакат фуқаролиги берилмайдиган бир миллиондан ортиқ роҳинжалар таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш каби инсоний ҳуқуқларидан маҳрум қилинган. 2012 йилда буддавий террорчилари томонидан ўтказилган қирғинда юзлаб мусулмон роҳинжалар ҳалок бўлган, 120 мингдан ортиқ одам уйсиз қолган эди.

Ўтган йили ҳокимиятга келган Аунг Сан Суу Чи бошчилигидаги ҳукумат роҳинжаларга фуқаролик бериш ҳақида ҳозирча ўйламаяпти. Ҳукумат роҳинжаларга қарши ҳарбийлар томонидан амалга оширилган жиноятларга доир айбловларни ҳам рад этган. 2 май куни Брюсселга сафар қилган Мянма канцлери БМт Инсон ҳуқуқлари кенгаши комиссияга роҳинжаларга қарши генотсидни тафтиш қилиш учун рухсат бермаслигини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан