Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эдуард Сноуден Миллий хавфсизлик агентлиги хакерлар ҳужумига алоқадор бўлишини истисно этмайди
13.05.2017 13:34,  
6

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг (МХА) собиқ ходими, ҳозирда Россияда яшаётган Эдуард Сноуден ҳозир бутун дунё диққатини қаратган хакерлар ҳужуми ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Огоҳлантиришларга қарамасдан МХА ғарб дастурий таъминоти бўлиши мумкин бўлган хавфли ҳужум воситасини тузди. Мана бу нимага олиб келганини кўриб турибмиз”, деб ёзди Сноуден Twitter саҳифасида.

МХАнинг собиқ ходими АҚШда, хусусан, Америка шифохоналарида фойдаланиладиган дастурий таъминотларнинг нозик томонларини билишга чақирди.

Кеча кечқурун етмишдан ортиқ мамлакат, жумладан, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Италия хакерларнинг шиддатли ҳужумига учради. WannaCry номли вирус компьютерга тушиши билан барча файлларни блоклаб, очиш эвазига ҳақ сўраган. Буюк Британияда кибержиноятчилар шифохоналарнинг тизимига қаттиқ шикаст етказди. Айрим маълумотларга қараганда, хакерлар МХАнинг дастурий таъминотидан фойдаланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан