Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple WWDC 2016 конференциясида тақдим этадиган беш асосий янгилик
13.06.2016 17:09,  
18

Тадбирда ҳар доимгидек дастурий маҳсулотга асосий ўрин ажратилади. Аммо иккита қурилма ҳам кун тартибидан ўрин олганини айтиб ўтиш жоиз.

MacOS

WWDC 2016: MacOS

ОС Apple номи ўзгарганлиги ҳақида илгари айтиб ўтилган. Янги macOSнинг эътиборга молик жиҳати Siri овоз ассистентини қўллашидир. Шунингдек, Apple  "Фото" иловасини ҳам янгилади.

iOS 10

WWDC 2016: iOS 10

iOS 10нинг диққатни тортадиган тарафи янгиланган App Store 2.0 саналади. Дизайни ва "билдиришномалар" функцияси кичик ўзгаришга юз тутади. Қорайтирилган интерфейс режими татбиқ этилиши эҳтимоли бор.

Apple Music

WWDC 2016: Apple Music

Apple мусиқавий хизмати ҳам бошқача кўриниш олиши кутилмоқда. Дизайни ўзгаради ва интерфейси соддалашади.

MacBook Pro

WWDC 2016

MacBook Pro ноутбуклар бўғими бу йилда умуман ўзгармаган маҳсулотлар сирасига киради. Гап-сўзларга кўра, процессори, сенсор панели ўзгариши мумкин, бир эмас, тўртта USB-C улагич пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. Корпус дизайни 2013 йилдан бери ўзгармаганлигига эътибор қаратсак, балки янги шаклда чиқарилади.

USB-C Display

WWDC 2016

Appleнинг ташқи дисплейи нақ беш йилдан бери ўзгаргани йўқ. Демак бугун айни пайти.

Буларнинг барчаси Apple тақдимотидан кутадиган янгиликлар тахмини эди холос. Ўз тасдиғини топадими-йўқми - бугун кечқурун аниқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан