Тошкентда қарзи салкам 32 млн сўм бўлган алимент тўловчи аниқланди

13.05.2017 | Жамият | 2717

12 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси алиментдан катта миқдорда қарз бўлган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатди.

Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 5 йил давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Шу тариқа, унинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун тўланмаган пуллари миқдори 31 659 909 сўмни ташкил қилди.

Шу сабабдан, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-1 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни дамда тергов олиб борилмоқда.