Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzbek Tigers боксчилари Cuba Domadores устидан зафар қучди
13.05.2017 22:31,  
6

WSB чорак финалидан жой олган Uzbek Tigers ва Cuba Domadores тўқнашуви мезбонлар ғалабаси билан якунига етди ва ўзбекистонлик боксчилар жавоб жанглари олдидан яхши имконият ҳосил қилди.

Бокс кечаси Ҳасанбой Дўстматовнинг устунлиги билан бошланди ва Осиё чемпионатининг нокаутчи боксчиси Мурод Аҳмадалиевнинг ғалабаси билан давом этди. Uzbek Tigers учинчи раунддан кейиноқ ғалабани ўзиники қилиб олиши мумкин эди. Бироқ Иқбол Холдоров ўзи каби Олимпиадага бормаган кубалик боксчидан мағлуб бўлди.

Шу тариқа ҳал қилувчи жанг Исроил Мадримовнинг чекига тушди. Аҳамиятли томони, унинг рақиби Рио—2016 Олимпиадасида Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этиб, якунда олтин медалга эга чиққан спортчи эди. Шунга қарамай, Мадримов тажрибали боксчидан устун бўлишга эриша олди — 3:1.

Кубалик боксчиларга қарши сўнгги жангда Санжар Турсунов рингга чиқди. Мазкур боксчи Осиё чемпионатида иштирок этган ўн ўзбекистонлик орасида олтин медаль ола билмаган, балки чорак финалдаёқ мағлуб бўлган ягона спортчи эди. Шунга қарамай, Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Турсунов кубалик рақибига имкониятни бой берди. Якуний натижа — 3:2.

Uzbek Tigers — Cuba Domadores 3:2

-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Хоанис Арҳилагос Перес — ғалаба
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Хавьер Ибанес Диас — ғалаба
-64 кг: Иқбол Холдоров — Энди Круз Гомес — мағлубият
-75 кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопес Кордона — ғалаба
-91 кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон — мағлубият

Эслатиб ўтамиз, Эрисланди Савон машҳур кубалик боксчи Феликс Савоннинг жияни ҳисобланади. Ўз вақтида Руслан Чагаев Феликс Савонни мағлуб этган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан