Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда New Holland компанияси метанда юрадиган тракторлар ишлаб чиқаради
14.05.2017 10:40,  
45

Келаси йилдан бошлаб Case New Holland Ўзбекистонда метан газида юрадиган тракторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

"Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, газ двигателларини қўллаш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланган Case New Holland компанияси билан лойиҳа амалга оширилмоқда.  Ушбу тракторни Италиядаги дала майдонларида синовдан ўтказиш жараёнида биз ҳам иштирок этдик", – деган  "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов.

Сиқилган газдан анчадан буён юк машиналари ва автобусларда фойдаланилмоқда, фақат унинг ягона чеклови ёнилғи бакининг сиғимидир. New Holland конструкторлари бу масалани моҳирлик билан ҳал этдилар.

"Менимча, бу трактор Ўзбекистонда жуда яхши қабул қилинади. Келаси йилдан бошлаб бозорга газда юрадиган техникани чиқара бошлаймиз. Биз двигатель қуввати 80дан 110 от кучигача бўлган тракторларни газга ўтказишни кўзда тутмоқдамиз",– деган холдинг раҳбари.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 40 мингга яқин трактордан фойдаланилади. Метанда юрадиган New Holland тракторининг прототипи ўтган йили намойиш этилганди. У New Holland ишлаб чиқарган "метанли" техниканинг иккинчи авлоди ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан