Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соч нега тўкилади?
15.05.2017 10:22,  
166

Соч тўкилиши муаммоси нафақат эркаклар, балки аёллар орасида ҳам кенг тарқалган. Фарқли жиҳати шундаки, аёлларда соч тўкилишининг олдини олиш ёки уни асл ҳолига қайтариш мумкин. Энг яхши даво бу — касалликнинг олдини олишдир.

Муаммони ўз вақтида пайқаш ва сочларнинг жиддий тўкилиши олдини олиш учун уларни эътибор билан кузатиб бориш ва парвариш қилиш керак.

Сочларингизни кун давомида тараганингизда тароқда қанча соч қолаётганлигига эътибор беринг. Агар тўкилган соч толалари сони юзтадан кам бўлса, демак, ҳаммаси жойида. Акс ҳолда, соч тўкилиши сабаблари ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Соч тўкилишининг бир неча сабаби бўлиши мумкин. Даволаб бўлмайдиган ягона ҳолат бу — наслий сабабдир. Бироқ бу жуда кам аёлларда учрайди. Сочлар организмдаги гормонал ўзгариш, масалан, климакс даври ёки ҳомиладорликда тўкилиши мумкин. Бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Сабаблардан яна бири бу — диэтадир. Унутманг, сочларнинг ўсиши организм қабул қилаётган витамин ва минераллар миқдорига боғлиқ. Меъёрлаштирилмаган диэталар сочларнинг ўз рангини йўқотиб, тўкила бошлашига олиб келади.

Агар сиз ҳеч қандай сабаб топа олмасангиз, бироқ ҳар куни кўп соч йўқотаётганлигингизни пайқасангиз, қолаверса, сизни соч тўкилишидан ташқари кучли қазғоқ ва бош терисининг қичиши безовта қилса, махсус шифокор — трихологга мурожаат қилинг.

Соч тўкилиши жиддий бўлмаган ҳолатларда сизга гўзаллик салонидаги муолажалар, уйда қўлллаш мумкин бўлган рецептлар ва овқатланиш режимини ўзгартириш ёрдам бериши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан