Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Антивирус компаниялари: глобал киберҳужумга Шимолий Корея хакерлари алоқадор бўлиши мумкин
16.05.2017 10:04,  
5

Symantec ва “Касперский лабораторияси” компаниялари мутахассислари WanaCrypt0r 2.0 вирусининг фирибгарликларида КХДР хакерларининг қўли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда 16 май куни “Рейтер” агентлиги хабар қилмоқда.

Киберҳужум 150 мамлакатдаги 300 мингдан ортиқ компютерга зарар етказди.

WannaCry вирусини қўллаган Lazarus Group хакерлар гуруҳи бошқа хакерлардан ўта дадиллиги билан ажралиб туради.

Аввалроқ The Telegraph газетаси киберҳужум ортида Москвага алоқадор Shadow Brokers хакерлар гуруҳи турганини тахмин қилганди. Бироқ Россия кибержиноятдан бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўрган.

Франциянинг Ахборот хавфсизлиги Миллий агентлиги бошлиғи Гийом Пупар яқин-орада киберҳужум такрорланиши мумкинлигини маълум қилди.

WCry ва WannaCry номлари билан ҳам аталувчи WanaCrypt0r 2.0 вируси бутун дунёдаги компьютерларга тарқалиб кетган. Вирус Windows операцион тизимига жойлашиб олиб файлларни шифрлайди ва очиб бериш эвазига пул талаб қилади.

Мутахассислар агар хакерлар вирус кодини ўзгартирса, яна дунё бўйлаб тарқалиши хавфидан огоҳлантирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан