Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп ўта махфий разведка маълумотларини Россияга тортиқ қилди
16.05.2017 11:45,  
8

Washington Post​ нашри АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда ИШИД тўғрисидаги разведка маълумотларини ошкор қилгани ҳақида ёзмоқда.

Бу ҳақида нашрга Оқ уйнинг собиқ ва ҳозирги мулозимлари маълум қилган. Маълум бўлишича, Россияга тақдим этилган разведка маълумотлари АҚШнинг иттифоқчиси томонидан разведка маълумотларини алмашишга доир келишув бўйича тақдим қилинган. Аммо АҚШ ҳукумати билан ахборотни бўлишган томон уни Россия билан баҳам кўриш учун рухсат бермаган.

Ҳодисадан хабардор АҚШ ҳукумати вакилининг айтишича, Трамп Россия элчисига тақдим қилган маълумотлар ўта махфий бўлиб, Россияга АҚШнинг энг яқин иттифоқчиларига берилган ахборотлардан кўра кўпроқ маълумотлар ошкор қилинган.

Трампнинг разведка маълумотларини Россияга тақдим қилиши президентнинг Россия билан ноқонуний алоқалари бўйича мунозаралар кучайган вақтга тўғри келмоқда. Ўтган ҳафтада АҚШ президенти ўзининг сайловдан аввалги Россия билан алоқаларини тафтиш қилаётган федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Комини истеъфога чиқарган эди.

Бу воқеадан бир кун ўтиб, Росия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашган. Бу россиялик юқори мартабали дипломатнинг АҚШнинг янги президенти билан илк учрашувидир. Трамп Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан музокаралар ўтказган хонага америкалик журналистлар қўйилмагани ҳолда, учрашувдан олинган суратлар Россия матбуотида чиқиши АҚШ жамоатчилигида норозилик уйғотган.

Мазкур учрашувда Трамп ИШИДнинг самолётларда ноутбуклардан фойдаланиб террорчилик ҳужуми уюштириш режасига оид маълумотларни россиялик дипломатларга ошкор қилган. АҚШ президенти стратегик ҳамкор бўлмаган (Washington Post​ таъбирича душман бўлган) бир давлат билан бундай ахборотларни баҳам кўриш ноқонуний ҳисобланади.

АҚШ президентининг учрашувда иштирок этган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Р. Макмастернинг айтишича, Трамп россияликлар билан терроризмга доир умумий таҳдидларни муҳокама қилган. У разведкага доир махфий маълумотлар муҳокама қилингани ҳақидаги айбловларни рад этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан